Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади

553

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун  19 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Йиғин давомида футболчилар Тошкентдаги "Miran" меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Машғулотлар Қибрайдаги спорт базасида ўтказилади. Майдондаги машғулотлардан ташқари, футболчилар тренажёр залларида ҳам шуғулланишади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 декабрга қадар йиғин ўтказади. Йиғин давомида Қаршида “Насаф”клуби билан назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Бош мураббий йиғинга жами 24нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акром Комилов ("Бунёдкор"), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”). 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.