Ўзбекистонлик муай тайчи Шоҳруҳ Холмуродов мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

Ўзбекистонлик яккакураш жанг санъатлари устаси Шоҳруҳ Холмуродов ўзининг профессионал рингдаги учинчи жангини Таиланддаги “Bangla” стадионида ўтказди.

“Tiger Muay Thai” клуби аъзоси Шоҳруҳ Холмуродов мазкур беллашувни нокаут билан якунлади ва жанг ғолибига айланди.

Спортчимиз энди фаолиятини MMAда давом эттиришини режалаштирмоқда. Ушбу жангдан сўнг ҳамюртимиз “Bangla”га ташриф буюрган UFC президенти Дана Уайт билан учрашди ва эсдалик учун суратга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!