Ўзбекистоннинг энг қиммат жамоаси қайси эканини биласизми?

 

Машҳур Transfermarkt.de портали ўзбек жамоалари ва футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини маълум қилди, дея хабар бермоқда "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 

Унга кўра, айни дамда Ўзбекистонннинг энг қиммат жамоаси номини – “Пахтакор” қўлга киритди. Портал ушбу жамоани 11,90 миллион еврога баҳолади. Жамоанинг энг қиммат футболчилари деб Марко Симич ва Игорь Сергеевлар келтирилган – 1 миллион 800 минг евро.

2-ўринда эса “Локомотив” қайд этилган. “Темирйўлчилар” 11,48 миллион еврога нархланди. Мамлакатнинг амалдаги чемпионининг энг қиммат ўйинчиси сифатида Марат Бикмаев қайд этилган. Чемпионат тўпурарининг тахминий трансфер нархи – 1 миллион 200 минг евро.

3-ўринда Қаршининг “Насаф” жамоаси қайд этилган. “Аждарлар”нинг умумий трансфер нархи - 7,88 миллион еврони ташкил этади. Қаршиликларнинг энг қиммат футболчиси – Драган Черан бўлиб турибдиЎзбек клублари. Легионер ҳужумчининг тахминий трансфер нархи – 1 миллион евро.

“Қўқон-1912” жамоаси эса трансфер нархлари борасида Ўзбекистоннинг олтинчи жамоаси сифатида қайд этилган. Transfermarkt.de портали қўқонликларнинг умумий трансфер нархини 4,48 миллион еврога баҳолаган. Жамоамизнинг энг қиммат футболчиси Александр Мерзляков. Унинг тахминий трансфер нархи 450 минг евро сифатида кўрсатиб ўтилган.

Демак, ўзбек клубларининг умумий трансфер нархи 79,60 миллион еврога тенг бўлди. Қуйидаги жадвал орқали батафсилроқ маълумот олишингиз мумкин:

Қайд этиш керакки, тransfermarkt.de портали томонидан кўрсатилган трансфер нархлар тахминий бўлиб, унда кўрсатилган суммалар ҳақиқий трансфер нархдан фарқ қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!