ЎзПФЛда футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади

455

ЎзПФЛда футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади

 

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Мазкур бўлим ўз олдига футбол клубларининг мухлислар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратиладиган шароитларни янада яхшилаш, мухлислар билан ишлашнинг янгича услубларини жорий этиш орқали мухлисларни стадионга қайтариш ҳамда футбол клублари мухлислари сафини янада кенгайтириш ишларини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Юқоридагиларни амалда тадбиқ қилиш мақсадида, Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими вакиллари Республика бўйлаб футбол клублари мухлислари билан учрашишни режалаштирилган.  

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 17–20 январь кунлари бўлими ходимлари Фазлиддин Хожимуҳамедов ва Азиз Паттахов Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюриб, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Цементчи” ва “Қўқон-1912” клублари мухлислари билан учрашади.  Ташриф давомида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакиллари мухлисларга ташкилот томонидан белгиланган вазифаларни етказади ҳамда ишқибозларга яратилган шарт-шароитни ўрганиб чиқади.

Ташриф якунида, футбол клублари томонидан мухлислар билан ишлашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.