Пабло Андухар сўнгги икки йил ичида илк маротаба ғалаба қозонди

"Rio Open - 2018" мусобақасининг биринчи даврасида испаниялик теннисчи Пабло Андухар ғалаба қозонди.

У Бразилияда австриялик Геральд Мельцер билан рақобатлашиб, 7:5, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Пабло ўтган икки йил мобайнида АТР турнирларида ғалаба қозонмаган эди. У сўнгги маротаба 2016 йилнинг январь ойида АТР мусобақасида зафар қучган эди.

Андухар сўнгги икки йилда "Челленджер" ва "Фьючерс" мусобақаларида иштирок этди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!