Пара дзюдочиларимиз Бокудаги Гран-прида тенгсиз бўлди!

Бундан бироз аввал Боку шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA Гран-приси ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида 5 нафар вакилимиз шохсупага кўтарилди:

Эркаклар J2

-90 кг Довурхон Кароматов – олтин
+90 кг Аловиддин Жўрақулов – олтин

Аёллар J1

-57 кг Улжон Амриева – бронза
+ 70 кг Феруза Эргашева – бронза

Аёллар J2

- 70 кг Муниса Мадримова – бронза

Мусобақанинг дастлабки кунида эса қуйидаги спортчиларимиз совриндорлар сафидан жой олишган эди:

Эркаклар (J2)

-60 кг Шерзод Намозов – олтин

-73 кг Феруз Сайидов – олтин

Аёллар (J2)

-48 кг Лобар Хуррамова – олтин

-57 кг Кумуш Хўжаева – олтин

event report (2)-4

Эътиборлиси, терма жамоамиз дунёнинг 32 мамлакати иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада 6 та олтин ва 3 та бронза, жами 9 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!