Пара дзюдочиларимиз Токио Гран-Присида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади!

4-5 декабрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтди. Унда 8 нафар вакилимиз совринли ўринларни қўлга киритди:

Олтин

Кемран Нуриллоев

Кумуш Ходжаева

Муниса Мадримова

Кумуш

Довурхон Кароматов

Бронза

Шерзод Намозов

Аловиддин Жўрақулов 

Лобар Ҳуррамова

Феруза Эргашева

п_2

Шу тариқа терма жамоамиз дунёнинг 40 га яқин давлатидан келган энг сара пара дзюдочилар иштирок этган Гран-Прида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!