Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида рекорд даражада спортчи иштирок этмоқда

Кеча Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” спорт базасида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Таъкидлаш керакки, бу галги мамлакат биринчилигига қизиқиш ҳар қачонгидан ҳам юқори. Мусобақада рекорд даражада - 580 нафар спортчи иштирок этаётгани бунга яққол мисол бўла олади. Мамлакат биринчилигида жами 600 нафарга яқин турли ҳилдаги ногиронлиги мавжуд спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

"Ушбу мусобақа 2026 йил Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳри мезбонлик қиладиган навбатдаги Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни саралаб олиш, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасининг заҳира таркибига иқтидорларли спортчиларни жалб қилишдан иборат. Мусобақаларда Паралимпия ва Пара Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионларининг иштирок этаётгани ёш спортчиларга катта мотивация бермоқда", - деди Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спортни ривожлантириш департаменти директори Назиржон Худайқулов. 

Мусобақанинг дастлабки кунги баҳсларида спортчилар найза, диск ва ядро улоқтириш, шунингдек югуриш ва баландликка сакраш дастурларида қатнашишди. Бугун яна бир нечта дастурларда беллашувлар ўтказилиши белгиланган.

Sports.uz мухбири Бахтиёр Тоштемиров суҳбатлашди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию