Пара енгил атлетикачиларимиз ёруғ юз билан юртимизга қайтиб келишди

Париждаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди.

Қаҳрамонларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, қўмита мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!