Паралимпия. Дубайда Осиё Паралимпия қўмитаси Ижроия кенгашининг 29-йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев 14-18 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Паралимпия қўмитаси ижроия кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш давомида ташкилот фаолиятига доир муҳим масалалар қатори Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича тақдимот ўтказилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!