Париждан гапирамиз: Яна 3 та медаль ва 3 та лицензия бизники бўлди!

Францияда ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг кундузги дастурида 3 нафар ҳамюртимиз совриндорга айланди.

Жумладан, аёллар ўртасида F13 классида найза улоқтириш дастурида Нозимахон Қаюмова ҳамда F57 классида диск улоқтириш дастурида Моҳигул Ҳамдамова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида Элбек Султонов бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчиларимиз ҳам жаҳон чемпионатида қайд этган муваффақиятлари туфайли Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!