"Пахтакор" "Ал-Гарафа" билан ўйинга қай тарзда тайёрланмоқда?

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бугун Тошкентда машғулотларга киришди.  Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, дастлаб футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини югуриш машқи орқали жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ласло Ямбор текшириб кўрди. "Катапульт-спорт" технологияси ёрдамида уларнинг чидамлилиги аниқлаб олинди. Ўйинчилар айни пайтда яхши жисмоний ҳолатга кириб боришмоқда.

Шундан кейин футболчилар жамоавий босим ўтказиш, тўпни олиб қўйиш, ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтиш ва тўпни назорат қилиш каби жиҳатлар устида ишлашди.

Қайд этиш жоиз, “шерлар” роса бир ҳафтадан сўнг ОЧЛ саралаши доирасида “Ал-Гарафа”га қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!