"Пахтакор" бугун "Вардар" билан ўйнайди

 

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Туркия йиғинида охирги назорат ўйинини ўтказади.

Бу сафар Македония юқори лигаси иштирокчиси "Вардар" жамоаси рақиб бўлади. Жорий мавсумда ушбу клуб Европа Лигаси гуруҳ босқичида қатнашиб, "Зенит", "Реал Сосьедад" ва "Русенборг" жамоалари билан тўқнаш келди ва гуруҳдан чиқа олмади.

«Вардар» Македониянинг ўн карра ва амалдаги чемпиони саналади. Беш марта Македония Кубоги ҳамда икки бор Суперкубокда муваффақиятга эришган.

Македония чемпионатида 18-тур учрашувлари якунланган. "Вардар" 36 тур давом этадиган лигада ҳозирда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!