"Пахтакор" Дубайда Игорь Сергеев тўп сурадиган клуб билан ўйнайди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавум учун тайёргарликни БААда олиб бориш мақсадида бугун тонгда ушбу мамлакатга учиб кетган эди. 

"Шерлар" тушлик пайтига яқин йиғин давомида истиқомат қиладиган "The Meydan" меҳмонхонасига етиб келди. Тошкент вақти билан соат 19:00да "Nad Al Sheba" спорт мажмуасига қарашли майдонда биринчи машғулот ўтказилди. Унда Дубайга етиб келган 24 футболчининг барчаси иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Пахтакор" бир ярим соатга яқин вақт давомида Дубайдаги биринчи машғулотини ўтказди. Биринчи назорат беллашуви 17 февраль куни "Жебел Али" майдонида "Ал-Дафра"га қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Қайд этиш жоиз, "Ал-Дафра сафида ҳамюртимиз Игорь Сергеев фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!