“Пахтакор” Игнатий Нестеровга қизиқмоқда

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз таркибини кучайтиришга эътибор қаратган.

Бунинг учун “шерлар” мавсум давомида ўзлари кузатиб борган ўйинчиларни “овлашга” тушишди. Улар дастлаб “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаевни ўз сафларига қўшиб олишни режалаштиришганди.

SPORTS.uzга маълум бўлишича, ҳозирга келиб “Пахтакор” “темирйўлчилар”нинг яна бир аъзоси Игнатий Нестеровга қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!