“Пахтакор” қўлга кирита олмаган эронлик ҳужумчи “шерлар”нинг ОЧЛ-2018даги рақиби “Ал-Гарафа”га ўтди (Фото)

Қатарнинг “Ал-Гарафа” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этади. Бир неча куни олдин голландиялик Уэсли Снейдерни қўшиб олган қатарликлар бугун яна бир ажойиб ўйинчига эга бўлишди.

Уэсли Снейдер “Пахтакор”нинг ОЧЛ-2018даги рақиби “Ал-Гарафа”да тиббий кўрикдан ўтди (Фото)

“Ал-Гарафа” расмий сайтининг маълум қилишича, Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми ушбу жамоа билан келишувга эришди. Айни пайтда Тареми Қатарга тиббий кўрикдан ўтиб, шартнома имзолаш учун етиб келган.

Эслатиб тамиз, Меҳди Таремини ўтган йили ёзда “Пахтакор” клуби ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрганди.  

Маълумот ўрнида, “Ал-Гарафа” ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида “Пахтакор” билан баҳс олиб боради. Ушбу беллашув 30 январда Қатарда бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!