"Пахтакор" Туркияда йиғин ўтказмоқда

 

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси айни кунларда Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-йиғин машғулотини ўтказмоқда.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 3 январь куни Белекка етиб борган жамоа Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида машғулотларга киришишди. Айни кунларда жисмоний ҳолатни яхшилашга мўлжалланган машқлар бажарилмоқда.

Йиғин давомида 4 назорат беллашуви ўтказилади. "Пахтакор" 7, 11, 15 ва 20 январь кунлари назорат учрашувларида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!