"Пахтакор" ёшлари назорат учрашувлари ўтказишди

 

"Пахтакор" ёшлар жамоаси мавсумга тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

23 декабрдан бошланган машғулотлар Тошкент ва Қибрайда давом эттирилмоқда. "Пахтакор" академиясининг бир қатор битирувчилари ёшлар жамоаси таркибидан ўрин олиш учун ҳаракат қилишмоқда. Машғулотларда 30 нафар ёш ўйинчилар иштирок этишяпти.

Ҳозиргача уч назорат ўйини ўтказилди. "Локомотив" БФКдан 4:2 ҳисобида устун келган ёшларимиз "Сергели"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. "Локомотив" ёшлари билан голсиз дуранг қайд этилди - 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!