“Пахтакор”нинг ОЧЛ-2018 плей-оффдаги рақиби Уэсли Снейдер билан келишувга эришди

Франциянинг “Ницца” клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, голландиялик хавбек Қатарнинг “Ал-Гарафа” клубига ўтишга рози бўлган. Томонлар бир ярим йиллик шартнома борасида келишувга эришишган.

Хабарларга қараганда, 33 ёшлик футболчи Қатар чемпиони билан якшанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Гарафа” ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида “Пахтакор” билан баҳс олиб боради. Ушбу беллашув 30 январда Қатарда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!