Педро: "Челси"га Мессини тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Педро УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз энди яхши формадамиз. Айниқса, “Барселона”га қарши муҳим баҳсдан олдин яна ўз кучимизга бўлган ишончни қайтара олдим. Бу биз учун жуда муҳим. Биз ҳудди шу руҳда “Барселона”га қарши баҳсга тайёрланишда давом этишимиз лозим.

Бошида бироз ғалати туюлиши мумкин, лекин узоқ йиллар бирга ўйнаган жамоадошларни кўриш бу ажойиб. Бу ўйин мен учун алоҳида ўрин тутади.

Месси ҳамон ўша-ўша. У ҳақида ҳудди аввал айтган гапларимни айтишим мумкин. У дунёнинг энг зўр футболчиси ва уни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади”, - дейди Педро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!