Пепе "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳимоячиси Пепе Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Бавария”га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда португалиялик футболчи жароҳати сабаб камида 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Бешиктош” ҳамда “Бавария” клублари ўртасидаги учрашув 14 март куни бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг Мюнхенда бўлиб ўтган дастлабки баҳси 5:0 ҳисобида “Бавария”нинг ғалабаси билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!