Перунинг дисквалификация қилинган ҳужумчиси ЖЧ-2018да ўйнаши мумкин
Перу терма жамоаси ҳужумчиси Хосе Паоло Герреро келаси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра унинг дисквалификация муддати 1 йилдан 6 ойгача қисқартирилади ва шу тариқа 33 ёшли футболчи ЖЧ-2018да иштирок этиш имконига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, даставвал қонида допинг аниқланган Герреро 1 йил муддатга футболдан четлатилган эди. Ушбу қарор жорий йилнинг 3 ноябридан буён кучга кирган.
Фикрлар