Петр Сегрт: "Осиё Кубоги давомида мен ва ёрдамчиларим қизиқарли таклифлар олдик, бироқ..."

Тожикистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этган ва ўз номини тарихга ёздира олган хорватиялик мураббий Петр Сегрт истеъфога чиққанини билсангиз керак. Унинг янги иш жойи кўпчиликни қизиқтирмоқда. Яқинда Sports.uz сайтига берган интервьюсида у келажаги борасидаги саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

- Миллий терма жамоа мураббийи бўлиш учун сенда қуйидаги хислатлар бўлиши керак: юқори даражадаги машғулот ўтказиш билими, тактик билим, аниқ футбол фалсафаси, футболчилар ўртасида боғлам ҳосил қила олиш тажрибаси бўлиши керак. Энг муҳими, мураббий олдидаги катта вазифа одамлар, жамоа ичида ўзига яраша “гармония”ни топиб олиш. Жамоани, миллатни бир ёқадан бош чиқариб бир йўналишда бирлашиши учун қайсидир маънода шу нарсани топиши керак. Малдив, Афғонистон ва улардан олдинги жойларда ишлаганимдек Тожикистонда ҳам шу нарсалар содир бўлди. Бу қийин вазифа. Сизга нафақат футболни тушунадиган, балки мамлакат маданияти, одамларни ва мамлакат футболини яхши тушуна оладиган мураббий керак бўлади.

Келажагим нима бўлишини ҳозирча аниқ белгилаб олганим йўқ. Ҳозир ҳам шахсий оилавий муаммоларим билан бандман. Осиё Кубогидан кейин ҳеч қайси терма жамоа ёки клуб билан гаплашмадим. Осиё Кубоги давомида мен ва ёрдамчиларим қизиқарли таклифларни олдик. Бироқ ҳеч ким билан бир сонияга гаплашишга, музокара ўтказишга вақт ажратмадим. Чунки Тожикистон термасининг муваффақиятини хавф остига қўйгим келмади. Ёрдамчиларимга ва футболчиларимга ҳам фокусни йўқотмасликни, бор эътиборни Тожикистон билан муваффақиятга эришишга қаратишини таъкидладим. Мураббийлар ва ўйинчилар менинг ушбу қароримни ҳурмат билан қабул қилишди, бунга амал қилишди. Албатта, ҳозир бошқача вазият. Бу менинг ўзлигим ва менинг характерим. Кимгадир ўзимни керак деб ҳис қилсам, албатта керакли қарорни қабул қиламан", - дейди Сегрт.

http://"Ўзбекистон совринларга жуда яқин эди, замонавий футбол битта қаҳрамоннинг шоуси эмас" - "Эйнштейн" Тожикистондан нега кетганини биласизми? У SPORTS.UZ сайтига интервью берди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!