Петра Квитова Қатарда 591.750 АҚШ доллари ишлаб олди

Чехиялик теннисчи Петра Квитова “Qatar Total Open – 2018” турнирининг бош совринини қўлга киритди.

У мусобақанинг финал учрашувида испаниялик Гарбин Мугурусани 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Доха шаҳрида ўтказилга мусобақа ғолибига айланган Петра 591.750 АҚШ доллари пул мукофоти ва 900 рейтинг очкосига эга бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!