Полвонларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган алоҳида эътибор боис, спортчиларимиз халқаро мусобақаларда муносиб натижаларга эришмоқда.


Бу борада белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз ҳам энг кўп медалларни қўлга киритаётган жамоалардан саналади. Албатта, белбоғли кураш бўйича иқтидорли полвонлардан иборат терма жамоаларни шакллантиришда, уларни халқаро беллашувларидаги иштироки ҳамда миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб танилиб боришида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) , Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ўрни беқиёс.


Белбоғли кураш бўйича катталардан иборат терма жамоамиз навбатдаги медаллар шодасини қўлга киритиш мақсадида 14-17 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиладиган белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги спорт делегацияси Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Ушбу жаҳон чемпионати регламентига мувофиқ, мусобақалар эртага 15 июлдан старт олади ва терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Полвонларимизга жаҳон чемпионатида омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!