Превью. "Локомотив" - "Андижон"

Суперлиганинг 5-тури “Локомотив” – “Андижон” ўртасидаги ўйин билан бошланади. “Темирйўлчилар” ҳамда “Бургутлар” ўртасидаги беллашувга доимгидек қизиқиш катта. Чунки иккала жамоа ҳам ҳали мағлубиятга учрамаган ва очколари ҳам 8 тадан.

4 апрель оқшомида ўтказиладиган ўйин олдидан жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро учрашувлар статистикасига қарайдиган бўлсак, илк тўқнашув 2004 йили бўлиб ўтган. Андижондаги баҳсда “Локо” 1:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирга қадар бу клублар 26 маротаба куч синашишди. “Локомотив”да 18 та, “Андижон”да эса 4 та ғалаба бор. Яна 4 та учрашув дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 52-25 “Темирйўлчилар” фойдасига.

Ушбу жамоалар сўнгги бор 2021 йили тўқнашишган. Андижонда меҳмонлар 1:2 ҳисобида устун келган. Тошкентдаги баҳсда эса 2:2 натижаси кузатилган. “Андижон” “Локомотив”ни сафарда бир марта мағлуб этган. 2007 йилнинг 25 ноябрь санасидаги учрашувда жамоамиз 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Клубларнинг навбатдаги ўйини 4 апрель, соат 19:15 да бошланади. 

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!