Профессионал бокс WBA рейтинги янгиланди. Кўтарилиш бор...

Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) май ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шаҳрам Ғиёсов 7-ўрин, Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги 13-ўриндан 12-ўринга кўтарилди, шунингдек, Ўзбекистон номи билан қайд этилган Ботир Аҳмедов ҳам 6-ўринни эгаллаб турибди,

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 2-ўрин,

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпиони сифатида рейтинг юқорисида,

Минимум вазн (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 3-ўринда ўзгаришсиз қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!