Профессионал боксчимиз Ботирали Мамажонов 27 январ куни рингга кўтарилади

  • 5 январь, 2018, 03:35
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксчимиз Ботирали Мамажонов (5-0, КО3) ўзининг навбатдаги жангини Флорида штатининг Орландо шаҳрида ўтказади. Жанг шу ойнинг 27-санасига белгиланган. Бироқ ҳозирча унинг рақиби номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг февраль ойида профессионал рингдаги фаолиятини бошлаган боксчимиз шу вақтга қадар 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган ва 3 марта рақибларини нокаутга учратган. У сўнгги марта рингга ўтган йилнинг 14 октябр санасида кўтарилган ва америкалик Лари Харрисни техник нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!