ПСЖ Роналду учун “Реал”га дахшатли шартнома таклиф қилмоқда

1388

ПСЖ Роналду учун “Реал”га дахшатли шартнома таклиф қилмоқда

Франциянинг ПСЖ клуби “Реал” клуби юлдузи Криштиану Роналдуни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда elconfidencial.com хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, “қироллик клуби” етакчиси Парижга йўл олиши мумкин. Франция клуби раҳбари португалиялик футболчини олиб келиш учун жамоадаги бир нечта ўйинчиларни трансферга қўйди. Молиявий fair play қонунларига риоя қилаётган парижликлар ҳўжайини Хавьер Пасторе, Анхель Ди Мария, Лукас Моура, Юлиан Дракслер ва Марко Верраттини сотишга рози.

Маълумот ўрнида, ПСЖ Криштиану Роналду учун 5 йиллик шартнома, “Реал”га эса 300 миллион евро беришга тайёр.