ПСЖ хўжайини маълумотни тасдиқлади

ПСЖ президенти Носир ал-Хелайфи дам олиш кунлари Доҳада бўлиб ўтган шахсий суҳбатларида Килиан Мбаппе ёзда "Реал"га ўтишини тан олди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.

Олдинроқ матбуотда Мбаппе мавсум якунида "қироллик клуби"га бориб қўшилиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Франциялик ҳужумчи "қаймоқранглилар" билан узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолаши кутилмоқда. Килиан 2017 йилнинг ёзида "Монако"дан кўчиб ўтгандан сўнг Парижда ўйнамоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли форвард жорий мавсум Лига 1да 20 та ўйин ўтказиб, 21 голга муаллифлик қилди ва шерикларига 4 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!