Пхёнчхан-2018: Кучли шамол сабаб тоғ чанғиси ва биатлон пойгалари қолдирилди

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасининг навбатдаги кун дастурлари ўтказилмоқда. Айни пайтда шаҳарда юзага келган ноқулай об-ҳаво сабаб бугун ўтказилиши керак бўлган биатлон ва тоғ чанғиси бошқа муддатларга қолдирилди. 

Пхёнчханда кучли шамол очиқ табиатда ўтказиладиган беллашувларга салбий таъсир кўрсатяпти. Аёллар ўртасида ўтказилиши керак бўлган бўлган слалом баҳси 16 февраль куни бўлиб ўтса, биатлондаги индивидуал пойга эртага бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!