Пхёнчхан-2018: Норвегия терма жамоаси қишки Олимпиадада медаль жамғариш бўйича мутлақ рекордчи

Бугун Норвегия терма жамоаси тоғ чанғисида аралаш эстафета баҳсида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди. Бу медаль Норвегия терма жамоаси тарихида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди. 

Гап шундаки, бу билан скандинавларнинг Пхёнчхан Олимпиадасида жамғарган медаллари сони 38 тага етди (13-14-11) ва улар энди бир Олимпиадада кўп медаль олиш бўйича янги рекордчи саналишади. Бу борадаги рекорд АҚШ терма жамоасига тегишли бўлиб, америкаликлар Ванкувер Олимпиадасида 37 та медаль тўплашганди (9-15-13). 

Бугун ва эртага ҳам бир неча йўналишларда медаллар жамланмаси ўйналишини инобатга олсак, норвеглар бу рекордни анча яхшилаб олишлари мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!