Пхёнчхан-2018: Олимпиадада биринчи рекорд

Пхёнчхан Олимпиадасининг биринчи кун беллашувларида мухлислар мусобақадаги илк рекордга гувоҳ бўлишди. Ушбу воқеа шорт-трекнинг эркаклар ўртасида 1500 га югуриш йўналишида кузатилди.

Мусобақа мезбонларидан бири Лим Хе Чун ушбу масофада кечган баҳсда 2.10,485 дақиқа вақт билан янги Олимпиада рекордини ўрнатди. Голландиялик Шинки Кнегг кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, россиялик Олимпиадачи атлетлар жамоасидан иштирок этаётган Семён Елистратов бронза медалига сазовор бўлди.

Шорт-трек, эркаклар

1500 метр

1. Лим Хе Чун (Жанубий Корея) – 2.10,485
2. Шинки Кнегт (Голландия) – 2.10,555
3. Семён Елистратов (РОА) – 2.10,687

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!