Пхёнчхан-2018: Қишки Олимпиада ўз якунига етди

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. 23-бор ташкил қилинган ушбу мусобақада 93 мамлакатдан 2500 дан зиёд спортчи қатнашди. 

Барча баҳслар каби терма жамоалар ўртасида медаллар жамғариш бўйича ҳам қизғи баҳс кечгани, шубҳасиз. Якунда Норвегия терма жамоаси медаллар тўплаш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Скандинавлар бу мусобақада 14 тадан олтин ва кумуш, 11 та бронза медалларини тўплаган. Иккинчи ўринни банд этган Германия терма жамоаси ҳисобида ҳам 14 та олтин медаль, бироқ кумуш медаллар бўйича устунлик норвегларда бўлгани учун якун уларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Таъкидлаш жоиз, Норвегия терма жамоаси бу йил қишки Олимпия ўйинларида медаль жамғариш бўйича рекорд ўрнатди. Ҳали ҳеч бир жамоа қишки Олимпиадада улардек 39 та медаль тўпламаган. 

1. Норвегия – 14-14-11 (39)
2. Германия – 14-10-7 (31)
3. Канада – 11-8-10 (29)
4. АҚШ – 9-8-6 (23)
5. Голландия – 8-6-6 (20)
6. Швеция – 7-6-1 (14)
7. Корея Республикаси – 5-8-4 (17)
8. Швейцария – 5-6-4 (15) 
9. Франция – 5-4-6 (15)
10. Австрия – 5-3-6 (14)
11. Япония – 4-5-4 (13)
12. Италия – 3-2-5 (10)
13. Россиялик Олимпиадачи атлетлар – 2-6-9 (17)
14. Чехия – 2-2-3 (7)
15. Беларусь – 2-1-0 (3)
16. Хитой – 1-6-2 (9)
17. Словакия – 1-2-0 (3) 
18. Финляндия – 1-1-4 (6)
19. Буюк Британия – 1-0-4 (5)
20. Польша – 1-0-1 (2)
21. Венгрия – 1-0-0 (1)
22. Украина – 1-0-0 (1)
23. Австралия – 0-2-1 (3)
24. Словения – 0-1-1 (2)
25. Бельгия – 0-1-0 (1)
26-27. Испания – 0-0-2 (2)
26-27. Янги Зеландия – 0-0-2 (2)
28-30. Латвия – 0-0-1 (1)
28-30. Қозоғистон – 0-0-1 (1)
28-30. Лихтенштейн – 0-0-1 (1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!