"Қария" ва хизматга шай Каземиро! Тен Хаг муаммога ечим топди

Бироздан сўнг "Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида "Кристал Пэлас"га қарши майдонга чиқади. 

Кеча чиққан хабарга кўра, "қизил иблислар" ҳимоячиси Харри Магуайр мавсум сўнггига қадар сафдан чиққанди. Шундан сўнг МЮ сафида бирорта ҳам соғлом марказий ҳимоячи қолмаганди. 

Нидерландиялик мутахассис "бургутлар"га қарши беллашувда ҳали тўлиқ сафга қайтмаган Эванс ҳамда хавбек Каземирони ярим ҳимояда ўйнатадиган бўлди. "Қизил иблислар"нинг мудофаа вакиллари тезроқ сафга қайтмаса, жамоада шу икки номзоддан бошқа бирор марказий ҳимояда позициясида ўйнаб бера оладиган футболчи йўқ. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию