Қаршида “Насаф”га мағлуб бўлган “Ал Садд” чемпионат баҳсида ҳам енгилди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур ўйинлари старт олди. ОЧЛ 3-тури доирасида Қаршида “Насаф” меҳмони бўлган “Ал Садд” бу тур сафарда “Умм Салал”га қарши баҳс олиб борди.

Қаршида “аждарлар”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган Жезуалду Феррейра шогирдлари бугун ҳам рақибга мағлуб бўлишди – 1:2.

Мазкур мағлубиятдан сўнг “Ал Садд” жамғарган очколар сони 46 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 12 клуб орасида 2-ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 20-тур

“Умм Салал” – “Ал Садд” 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: Булим Хуки (49 автогол), Дарраги (66) – Ҳассан Аҳмад Паланг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!