Қашқадарёда “Ҳоким Кубоги-2018” турнири ярим финалчилари номи маълум бўлди

Қашқадарёда кечаётган “Ҳоким Кубоги-2018”  турнирининг  гуруҳ  баҳсларидан чиққан 4 та жамоа ярим финал йўлламасини қўлга киритишди.

Булар “Насаф” (ёшлар жамоаси) , “Шўртан” , “Машъал” (ёшлар жамоаси), “Қоратепа” (Қарши тумани) жамоаларидир.

Ярим финал баҳслари келгуси ҳафта “Насаф” клуби қошидаги “Насаф” футбол мактаби майдонларида бўлиб ўтади.

Вилоят футбол федерацияси томонидан ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимида ярим финал жуфтликлари маълум бўлади.

Фахриддин Чориев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!