Қатарда теннисчилар 1.386.665 доллар учун баҳслашмоқда

108

Қатарда теннисчилар 1.386.665 доллар учун баҳслашмоқда

Теннис бўйича АТР томонидан Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилаётган “Qatar ExxonMobil Open – 2018” турнирида мукофот пули 1.386.665 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Мусобақанинг биринчи даврасида австриялик Доминик Тим россиялик Евгений Донскойни 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, хорватиялик  Борна Чорич испаниялик Пабло Каррено-Бустага қарши кортга чиқди. Биринчи сетни 5:7 ҳисобида бой бериб қўйган Борна иккинчи ва учинчи сетларда 6:2, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, дастлабки даврада Ян-Леннард Штруфф (Германия), Гидо Пелья (Аргентина), Ришар Гаске (Франция), Питер Гойовчик (Германия), Фернандо Вердаско (Испания), Фелисиано Лопес (Испания), Николоз Басилашвили (Грузия), Стефанос Циципас (Греция), Маттео Берреттини (Италия), Гаэль Монфис (Франция), Стефано Травальи (Италия), Аляж Бедене (Буюк Британия), Мирза Басич (Босния ва Герцеговина) ғалаба қозонди.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.