Қиличбозлик бўйича терма жамоамизда хорижлик мутахассис ишлайди

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясида ҳам қатор спорт турлари каби Токио Олимпиадасига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда. Японияда ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун вакилларимиз ҳам астойдил ҳаракат қилишади. 

Спортчиларимизнинг малкаларини ошириш, уларнинг ҳам Олимпия ўйинларидаги иштирокини таъминлаш учун шпага бўйича хорижий мутахассис жалб қилинди. Ўтган йилнинг декабрь ойида ўтган халқаро семинарда иштирок этган эстониялик мураббий Игорь Чикинев эндиликда шпага бўйича терма жамоа бош мураббийи бўлди. 

Ушбу мустахассис олдига жорий йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида шпагачиларимизнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш ва уларни Токио Олимпиадасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Игорь Чикинев юртимизда Токио Олимпиадаси якунигача ишлайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!