“Қизилқум” Тошкент йиғинини якунлади

Янги мавсум учун тайёргарликнинг иккинчи қисмини Тошкентда олиб борган Навоийнинг "Қизилқум" клубининг ушбу йиғини ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Салкам бир ойга яқин давом этган йиғин давомида навоийликлар жамоа Суперлигада иштирок этаётган “Навбаҳор” (2 марта - 1:2, 1:3), “Сўғдиёна” (2:1), “Бухоро” (0:2), “Металлург” (2:2), “Қўқон-1912” (1:1), “Нефтчи” (1:1), Про-лига вакиллари “Андижон” (3:1), “Машъал” (2:0), “Оқтепа” (4:1) ва Тожикистоннинг “Истиқлол” (1:1) клублари билан назорат учрашувларини ўтказди.

Маълумот учун, “Қизилқум” Супер лиганинг 1-турини Навоийда 1 март куни амалдаги мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!