“Қизилқум”да грузиялик легионер кўрикдан ўтмоқда

Янги мавсумга Навоийда ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Куни кеча клубнинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян йиғинга келиб қўшилди. Шунингдек, таркибда яна бир легионер ҳужумчи – грузиялик Гужа Григалашвили кўрикдан ўтмоқда.

Футболчилар ой охирига қадар Навоийда ҳозирлик кўришади. Сўнгра ўқув-йиғин машғулотлари пойтахтда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!