"Қўқон-1912" аёллар жамоасида 25 нафар қиз иштирок этмоқда

 

Мирсаид Миролимов бошчилигидаги “Қўқон-1912” аёллар жамоаси ҳам мавсумга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Қўқон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ва Бурвестник стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда 25 нафар қизлар иштирок этмоқда, дея маълум қилади клуб матбуот хизмати. 

Шу кунларда Мирсаид Миролимов шогирдлари ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Айни дамда рақиблар билан музокара олиб борилмоқда. Қизлар учун февраль ойида Бекобод шаҳрида 10 кунлик йиғин ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Олимжон Йўлдашев бошчилигидаги “Қўқон-1912” мини-футбол жамоаси ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Мини-футболчиларимиз Учкўприк туманидаги стадион ва шу тумандаги коллеж залида кунига бир маҳал машғулот ўтказишмоқда.

14 январь куни футзалчилар Фарғона шаҳрида Қувасойнинг “Цементчи” мини-футбол жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Ўйинда қўқонликлар 8:7 ҳисобида ғалаба қозонишди. 21 январь куни эса ушбу жамоа билан Қўқон шаҳрида ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!