"Қўқон-1912" бош мураббийи: "Арал"да деярли барча футболчи яхши, ёмони йўқ"

Про лиганинг навбатдаги турида “Арал” ўз майдонида “Қўқон-1912”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов саволларга жавоб берди.

- Ўтган турда уйимизда “Бухоро” билан учашувда хатога йўл қўйиб ютқазиб қўйгандик. Ютадиган учрашувларимизда очко йўқотиб қўйдик. Олдимизга Суперлигага қайтиш вазифасини қўйганмиз. Суперлигага чиқиш учун ҳамма ўйинда максимал даражада ҳаракат қилиб, очко олиш керак. Бир ҳафта давомида тайёрландик. “Арал”ни қандай жамоа эканлигини биламиз. Уй майдонида қандай ўйин кўрсатишидан ҳам хабардормиз. Уларда креатив футболчилар ҳам кўп. Мана, ўйлаган мақсадимизга эришдик.

- “Арал” жамоасида қайси ўйинчини ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- “Арал”да деярли барча футболчи яхши, ёмони йўқ. Қорақолпоғистонда ажойиб ўйинчилар бор. “Нефтчи”да ўйнаганимизда Неъматилло Қуттибоев, Ойбек Нурбоев кабилар билан бирга ўйнаганмиз. Қорақолпоғистонда шундай ўйинчилар бор, улар ютқазишни хоҳлашмайди. Тўғри, ҳеч ким мағлуб бўлгиси келмайди, лекин бундай ўйинчилар бу ерда кўпроқ.

- Майдон ҳақида фикрингиз?

- Бу нормал ҳолат. “Арал” билан баҳсга келишдан олдин Тошкентда икки кун сунъий майдонда тайёрландик. Чунки Нукусда сунъий майдонда ўйнашимизни билардик. Қийин бўлса ҳам шундай майдонда тайёрландик. Ёмғирда бўлса ҳам яхши ёки ёмон майдон бўладими, иккала жамоа ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!