"Қўқон-1912" бугун "Машъал"га қарши баҳслашади

 

Тошкент шаҳрида 2018 йилги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Қўқон-1912” футболчилари бугун дастлабки назорат учрашувини ўтказишади. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, иккинчи йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашуви Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув бугун, 8 январь куни соат 13:30да “Пахтакор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.

Бундан ташқари "Қўқон-1912" 14 январь куни "Навбаҳор", 23 январь куни эса "Бухоро"  жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Шунингдек, 18 январь кунига ҳам битта учрашув белгиланган бўлиб, бу борада рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!