"Қўқон-1912" клуби бир қатор трансферларни эълон қилди

"Қўқон-1912" жамоаси матбуот хизмати бир нечта трансферларни маълум қилди. Клуб келгуси мавсум Про-лигада муносиб иштирок этиб, Суперлигага қайтишни режалаштирган. 

Трансферлардан бири Тожикистоннинг "Истарафшан" клуби аъзоси Мирзоҳид Жалилов водий клуби билан шартнома имзолади. Дарвозабон янги мавсумдан фаолиятини "Қўқон-1912"да давом эттиради.

Шунингдек, тажрибали ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов ва маҳоратли ҳужумчи Мўмин Мелиев қўқонликлар билан келишувга эришди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию