"Қўқон-1912" машғулотларини қачондан бошлайди?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиши муносабати билан Суперлига ўйинларида танаффус юзага келди. Чемпионатнинг навбатдаги 10-тур ўйинлари 18 июнь куни старт олади.

"Қўқон-1912" жамоаси ўзининг навбатдаги ўйинини 20 июнь куни Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши сафарда ўтказади. Юзага келган танаффусдан фойдаланиб, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилган. 

"Шунқорлар" навбатдаги машғулотларни 25 май куни Қўқон шаҳрида бошлашади. Мураббийлар чемпионатнинг танаффуси пайтида бир нечта ўртоқлик ўйинлари орқали футболчиларнинг ўйин амалиётларини сақлаб туришни мақсад қилишган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган "D" гуруҳи ўйинлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Миллий терма жамоамиз дастлабки учрашувини 7 июнь куни Сингапур терма жамоасига қарши ўтказади, - дейилади “Қўқон-1912” матбуот хизматининг хабарида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию