"Қўқон-1912" мухлислари диққатига!

 

Азиз футболсевар дўстлар !
Барчангизга маълумки севимли жамоамиз "Қўқон-1912" , бу мавсумда суперлига ўйинларида иштирок этади. Жамоа нафақат иштирок этади, балки ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган ҳолда курашга киришади. ЎФФ раҳбарияти ишлаб чиққан янги форматдатги чемпионат ҳар қачонгисидан ҳам шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтиши ҳозирданоқ маълум бўлиб улгурди.
Қўқондаги "Марказий" стадионда бу йил ҳар қачонгидан ҳам шиддатли ва қизғин курашларга бой учрашувлар бўлиб ўтади. Стадионда мухлислар учун янада қулай шароитлар яратиш борасида ишлар давом этмоқда.
Куни кеча жамоанинг мухлислар клуби ўзининг янги етакчиларини сайлаб олишди, дея "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда "Содиқ мухлислар клуби" деб номланадиган бу жамоа ҳам янги мавсумга таёргарликни қизғин тарзда бошлаб юборишди.
"Содиқ мухлислар клуби"га янги аъзоларни қабул қилиш бошланди.
Агар сиз ҳам жамоанинг барча уй ва сафар ўйинларида футболчиларни бир тану-бир жон бўлиб қўллаб қувватлашни истасангиз , "Содиқ мухлислар клуби"га аъзо бўлинг !
МУРОЖААТ УЧУН:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!