"Қўқон-1912" ўз таркибига икки ҳимоячини қўшиб олди (фото)

Ўз олдига Суперлига йўлланмасини мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа ўтган мавсумда “Турон” шарафини ҳимоя қилган маҳоратли ҳимоячи Жасур Уринов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Уринов ўз тажрибаси ва салоҳияти билан жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўла олади! “Қўқон-1912” жамоасига хуш келибсан, Жасур!", - дейилади матбуот хизмати берган хабарда.

Шунингдек, клуб Азамат Исроиловни ҳам трансфер қилинганини эълон қилди. Исроилов жамоанинг мудофаа чизиғини кучайтиришда ёрдам беради.

жас

азамат

 

Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию