“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви Навоийга кўчирилди

 

Жорий йил 8 март куни соат 20:00 да Суперлига 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўртасидаги учрашув Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда ўтказилиши кўзда тутилган эди.  

Янги мавсум олдидан “Қўқон-1912” стадиони Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг амалий кўмаги билан тўлиқ таъмирланди.  Лекин стадион майдонининг чими февраль ойида об-ҳавонинг совуқ келганлиги сабабли етарли даражада ўсиб етилмади. 

Шу сабабдан "Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига мазкур учрашувни “Қизилқум” футбол клубининг стадионида ўтказилишига рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди.  ПФЛ ушбу мурожаатни қондирди ва 2-тур доирасидаги учрашув Навоий шаҳрига кўчирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!