"Қўқон-1912" тайёргарликни Тошкентга қўчирди

"Қўқон-1912" жамоаси Про лига ўйинлари учун тайёргарликни жиддий давом эттирмоқда. Жамоа бугундан Тошкент шаҳрида йиғинни бошлади. Эртаган Мухсинжон Низомиддинов шогирдлари икки маҳалдан машғулот олиб боради.

Тошкентдаги йиғин давомида жамоа сафига бир қатор маҳоратли ва тажрибали футболчилар келиб, қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек, ушбу йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!